Ҳамас: Исроил вазирларининг Ал-Ақсо масжидига рейди оловга мой сепишдир
Бир кун аввал исроиллик вазирлар Бен-Гвир ва Вассерлауф ҳамда бир гуруҳ Исроил парламенти аъзолари Исроил полицияси ҳимояси остида Ал-Ақсода рейд ўтказди.
Ҳамас ҳаракатининг маълум қилишича, Фаластин ерларини босиб олган фанатик яҳудийлар билан бирга Ал-Ақсо масжидига рейд уюштирган исроиллик вазирлар оловга мой сепмоқда.
Исроил миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир ҳамда Нажаф ва Жалила тараққиёт вазири Ицхак Вассерлауф ҳамда Исроил парламентининг баъзи аъзолари фанатик яҳудийлар билан бирга Шарқий Қуддусдаги Ал-Ақсо масжидига бостириб кириши ортидан Ҳамас ёзма баёнот берди.
«Бен-Гвир ва Вассерлауф томонидан босиб олинган Шарқий Қуддусдаги Ал-Ақсо масжидига намозхонлар ҳайдаб чиқарилгандан кейин исроиллик гуруҳлар бошчилигида бостириб кирилиши ва уларнинг провокацион сафарлари Фаластин халқига, уларнинг ерларига қилинган ҳужумнинг давомидир. Бу бутун дунё мусулмонларининг ҳис-туйғуларига қарши провокация», - дейилади Ҳамас баёнотида.
Хабарда «ҳокимиятни эгаллаб олган исроилликлар ўз рейдларини бир неча бор яҳудийларнинг байрамларига тўғрилагани» таъкидланиб, Талмуд маросимлари ва Ал-Ақсо ҳовлисида байроқларнинг осилиши уни яҳудийлаштириш учун етарли бўлмаслиги айтилади.
Ғазо, Ғарбий соҳил ва Қуддусдаги воқеалар билан боғлиқ баёнотда қуйидагилар билдирилган:
«Ғазода давом этаётган қирғинлар, Ғарбий соҳилдаги қотилликлар, тизимли қонунбузарликлар ҳамда Қуддус ва Ал-Ақсо масжидини яҳудийлаштиришга уринишлар минтақадаги оловга мой сепиб, минтақавий ва халқаро тинчликка бевосита таҳдид солмоқда».
Ҳамас халқаро ҳамжамият ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотини «Исроилни тийиб туриш ҳамда жиноятлари учун жавобгарликка тортиш» учун жиддий позицияни эгаллашга чақирди.
Бир кун аввал Исроил вазирлари Бен-Гвир ва Вассерлауф, шунингдек, Исроил парламентининг бир гуруҳ аъзолари Исроил полицияси ҳимояси остида Ал-Ақсода рейд ўтказди.
Рейд давомида Ал-Ақсодан тарқатилган видеомурожаатда Бен-Гвир шундай деди: «Бошқарув ва суверенитет билан боғлиқ муҳим ўзгаришлар рўй бермоқда. Бу ерда яҳудийларни кўриш мумкин. Аввал айтганимдек, бизнинг сиёсатимиз (яҳудийларнинг) бу ерда маросимлар ўтказишига рухсат беришдир».
Мавзуга оид
12:01 / 24.12.2024
Исроил Эронда Ҳамас етакчиси Исмоил Ҳанияни ўлдирганини илк бор тан олди
22:56 / 15.11.2024
Ҳамас корпуси Қатардан кетадими? Қайси давлатга?
17:46 / 10.11.2024
Қатар Исроил ва Ҳамас ўртасидаги воситачиликни тўхтатди
11:31 / 22.10.2024