Жаҳон | 13:00 / 15.08.2024
17884
1 дақиқада ўқилади

Қуёшда янги чақнаш пайдо бўлди, у Қуёш-Ер чизиғида жойлашган

Қуёшда, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, Х1.1 даражасидаги энг юқори магнитудали янги портлаш қайд этилди. Бу ҳақда Қуёш астрономияси ва гелиофизика асбоблари лабораториясида хабар берилди.

Иллюстратив сурат

Лаборатория маълумотларига кўра, портлаш Қуёшнинг шимолий яримшарида содир бўлган, бу ҳозирги қуёш цикли учун жуда ғайриоддий ҳодиса, чунки унда шу вақтгача деярли барча фаоллик экватордан жанубда тўпланган эди.

Портлаш маркази, 3784 рақамли нуқта, ҳозирда айнан Қуёш-Ер чизиғида (атиги 2 градус оғиш билан), яъни бизга кўринадиган қуёш дискининг марказида жойлашган. Ушбу нуқтадаги портлашдан чиқиндилар ажралса, уларнинг Ерга таъсири муқаррар”, — дейилади хабарда.

Қуёш астрономия лабораторияси ҳозирда Ердаги геомагнит вазият ўртача барқарор эканлигини таъкидлади. Магнитосфера қатлами 12 август куни содир бўлган кучли бўрондан деярли тўлиқ тикланган, бироқ қуёш шамолининг босими ҳамон ортиб боряпти, эпизодик бузилишлар қайд этиляпти.

Қуёшдаги фаоллик тарафдан Ер учун хавфлар камида 2-3 кун давом этади.

Мавзуга оид