Ўзбекистон | 21:02 / 15.08.2024
7634
1 дақиқада ўқилади

Тошкентдан учта вилоятга янги автобус қатнови йўлга қўйилди

Пойтахтни Қашқадарё, Сурхондарё ва Сирдарё вилоятлари билан боғловчи қатновлар амалга оширилади.

Фото: mintrans.uz

17 августдан бошлаб Тошкентдан Қашқадарё, Сурхондарё ва Сирдарё вилоятларига янги автобус қатновлари йўлга қўйилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.

Қайд қилинишича, Uzautotrans Service корхонаси 17 августдан Тошкент – Шаҳрисабз – Китоб, Тошкент – Янгиер йўналишида, 22 августдан Тошкент – Қарши – Косон, Тошкент – Ғузор – Қамаши йўналишида, 23 август кунидан эса Тошкент – Бойсун йўналишида мунтазам автобус қатновларини амалга оширади.

Автобуслар Тошкент автовокзалидан йўлга чиқади.

Мавзуга оид