Жаҳон | 13:30 / 16.08.2024
1309
2 дақиқада ўқилади

Лондон мэри ўнг гуруҳлар зўравонлиги фонида огоҳликка чақирди

Шаҳримизда зўравонлик ва ирқчиликка ўрин йўқлигини кўрсатиш учун ҳамма нарсани қиламиз, деди Содиқ Хон.

Фото: Anadolu

Лондонликлар сўнгги пайтларда ўнг гуруҳлар томонидан бошланган зўравонликларга қарши бирдамлик кўрсатдилар, аммо улар огоҳ бўлишлари керак, чунки хавф ҳали йўқ бўлмади. Бу ҳақда Британия пойтахти мэри Содиқ Хон айтди.

«Мамлакат бўйлаб зўравонлик ва тартибсизликлар кўплаб лондонликларни қўрқувга солди. Қўрқинчлиликка ўрин йўқ, биз доимо огоҳ бўлишимиз керак», деди у Лондон ғарбидаги Ал Манаар Ислом мероси марказида мусулмон жамияти етакчилари билан учрашувда. 

Тадбирда Лондон полицияси ва ибодат жойлари хавфсизлигини таъминловчи Faith Associates компанияси вакиллари иштирок этди.

«Лондон ўтган ҳафта нафратнинг барча кўринишларига қарши бирдам эканлигимиз ва эшикларимиз ҳамма учун очиқ эканлиги ҳақида аниқ хабар юборди», деди у. 

Хон «Лондон ҳар доим ўзининг мултимаданияти билан фахрланадиган шаҳар бўлиб қолади», деб таъкидлади. «Биз шаҳримизда зўравонлик ва ирқчиликка ўрин йўқлигини кўрсатиш учун ҳамма нарсани қиламиз», - деди у.

Лондонда ирқчилик, экстремизм ва муросасизликка қарши курашиш учун 14,8 миллион фунт стерлинг ажратилган. Бу ҳақда Лондон шаҳар кенгашининг учрашув якунлари бўйича хабарида айтилади. 

Мавзуга оид