Бир кун ичида 500 га яқин ноқонуний муҳожир қайиқларда Буюк Британияга кириб келди
Британияда ноқонуний миграция билан боғлиқ вазият мамлакатнинг Европа Иттифоқи таркибидан чиққанидан кейин кескинлашди.
Франциядан Ла-Манш бўғози орқали бир сутка ичида 500 га яқин ноқонуний муҳожир шиширилган қайиқларда Буюк Британия ҳудудига ўтди.
Қайд этилишича, охирги бир ҳафта ичида мамлакатга 1,4 минг муҳожир ноқонуний йўллар билан кириб келган, йил бошидан бери эса уларнинг сони 19 минг кишидан ошган.
Буюк Британияда ноқонуний миграция билан боғлиқ вазият мамлакатнинг Европа Иттифоқи таркибидан чиққанидан кейин кескинлашди. 2018 йилдан бери шиширилган қайиқлар ёрдамида Ла-Манш орқали қиролликка 125 мингдан ортиқ ноқонуний муҳожир кириб келган.
4 июль куни ўтказилган парламент сайловларидан кейин шакллантирилган Лейбористлар партияси ҳукумати ноқонуний миграция оқимининг олдини олиш учун ЕИ давлатлари билан ҳамкорликни кучайтиришга ваъда берган.
Аввалроқ Миграция бўйича халқаро ташкилот 2024 йил бошидан 12 августга қадар Европа Иттифоқи ҳудудига ноқонуний кириш билан боғлиқ 91 минг 974 та ҳолат қайд этилгани — бу бир йил олдинги кўрсаткичдан 30,6 фоизга камлигини маълум қилганди.
Шу билан бирга, Италия йўналишидаги кўрсаткичлар камайиши фонида, бу йил Шимолий Африкадан Атлантика океани бўйлаб Канар ороллари орқали хавфли маршрут билан кириб келиш ҳолатлари кескин ошган (+148 фоиз). Бундан ташқари, шарқий йўналишдаги — Греция ороллари орқали ўтишлар ҳам кўпайган (+57 фоиз).
Мавзуга оид
03:11
Британия дронларга қарши янги турдаги радиочастотали қуролни синовдан ўтказди
18:56 / 22.12.2024
Британиялик ҳарбийлар оммавий равишда армиядан кетишни бошлади
21:42 / 19.12.2024
Британия Украина аскарларини тайёрлаш учун Украинага ўз инструкторларини юборади
21:56 / 11.12.2024