Ўзбекистон | 17:37 / 19.08.2024
14539
1 дақиқада ўқилади

Сирдарёда боғча тарбияланувчиси томоғига овқат тиқилиб қолиши оқибатида вафот этди

Ҳолат Мирзаобод туманидаги оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларидан бирида содир бўлган. Прокуратура ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишларини олиб бормоқда.

Фото: Kun.uz

Мирзаобод туманида 2 ёшли боғча тарбияланувчиси овқат тиқилиб қолиши ортидан вафот этди. Бу ҳақда Kun.uz’га Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.

Маълум қилинишича, 2022 йилда туғилган И.С. (ўғил бола) боғчада тўсатдан вафот этган. Ҳолат жорий йилнинг 7 август куни соат 11:10 ларда туманнинг Йўлдошобод маҳалласидаги оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотида содир бўлган.

Судга оид тиббиёт экспертизасининг дастлабки маълумотига кўра, боланинг ўлимига нафас йўллари овқат массаси билан беркилишидан келиб чиққан механик асфиксия сабаб бўлган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Мирзаобод тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.  

Мавзуга оид