Иқтисодиёт | 12:01 / 22.08.2024
4899
2 дақиқада ўқилади

Биринчи ярим йилликда UzAuto Motors’нинг соф фойдаси 65 фоизга ўсди

Жорий йилнинг январ-июн ойларида UzAuto Motors 1,91 трлн сўм соф фойда кўрди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 65 фоизга кўп.

Фото: Kun.uz

2024 йилнинг биринчи ярим йиллигида UzAuto Motors’нинг соф фойдаси кескин ошди. Бу ҳақда Корпоратив ахборотлар ягона порталида жойлаштирилган ҳисоботда келтириб ўтилган.

Жорий йилнинг январ-июн ойларида автоконцерннинг асосий молиявий кўрсаткичлари қуйидагича бўлган:

  • Соф тушум: 23,4 трлн сўм (ўтган йилга нисбатан +6,4 фоиз);
  • Сотилган маҳсулот таннархи: 18,97 трлн сўм (ўтган йилга нисбатан -1,1 фоиз)
  • Ялпи фойда: 4,45 трлн сўм (ўтган йилга нисбатан +56,6 фоиз);
  • Операцион харажатлар: 2,39 трлн сўм (ўтган йилга нисбатан +30,3 фоиз);
  • Соф фойда: 1,91 трлн сўм (ўтган йилга нисбатан +65 фоиз);
  • Тақсимланмаган фойда: 8,54 трлн сўм (ўтган йилга нисбатан +28,8 фоиз).

UzAuto Motors’нинг узоқ муддатли банк кредитлари 1,8 трлн сўмни, узоқ муддатли қарзлар 3,8 трлн сўмни ташкил этган. Қисқа муддатли кредитлар 569,1 млрддан 0,2 млрд сўмга камайган.

Маълумот учун, ҳисобот даврида UzAuto Motors томонидан 1 трлн 85,5 млрд сўм миқдорида солиқ тўланган. Таққослаш учун, ўтган йилнинг мос даврида компаниянинг товар айланмаси 27 трлн 252 млрд сўмни ташкил этиб, давлатга 591 млрд сўм солиқ тўлаган, 394 млрд сўмлик солиқ имтиёзларидан фойдаланган.

Мавзуга оид