Ўзбекистон | 09:59 / 23.08.2024
4041
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Маҳалла тараққиёти учун энг яхши бизнес лойиҳалар аниқланди

"Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ ва Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси мамлакатимиз мустақиллигининг 33 йиллигига бағишлаб эълон қилган “Маҳалла тараққиёти учун энг яхши бизнес лойиҳа” кўрик-танловининг республика босқичи ғолиблари эълон қилинди. 

Маҳаллаларда амалга оширилаётган бизнес лойиҳаларни аниқлаш ва молиялаштириш, бизнес лойиҳалар ташаббускорларини рағбатлантириш мақсадида ўтказилган мазкур кўрик-танловда тадбиркорлар фаол иштирок этди. Хусусан, танловга республика бўйича 1189 та онлайн ариза келиб тушди. 

Лойиҳалар ташаббускорлари www.biznes-portal.uz электрон платформаси орқали ариза юбориб, “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастури иштирокчисига айланган бўлиши танловнинг асосий шарти сифатида белгиланди.

Танловга келиб тушган лойиҳаларни баҳолашда маҳаллаларда янги иш ўринлари яратиш, аҳоли даромадларини оширишга қаратилган бизнес лойиҳаларга устуворлик берилди. 

 

Ташкил этилган тантанали маросимда кўрик-танлов Республика босқичининг ғолиб ва совриндорлари тақдирланди. 

Шунингдек, танловнинг худудий босқичларида ғолибликни қўлга киритган тадбиркорларнинг маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилди.

Муҳим жиҳати шундаки, “Маҳалла тараққиёти учун энг яхши бизнес лойиҳа” кўрик-танловининг худудий ва  республика босқичларида ғолиб ва совриндор бўлган бизнес лойиҳалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 сентябрдаги “Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-306-сонли қарорига асосан жорий этилган тартиб асосида “Бизнесни ривожлантириш банки” ва тижорат банклари томонидан имтиёзли шартларда молиялаштирилди.

Хусусан, худудий босқичларда ғолиб ва совриндор бўлган 42 та лойиҳага 7 млрд 560 млн сўмлик кредитлар ажратилди. 

Тадбир давомида Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси томонидан эълон қилинган "33 та лойиҳа" танловининг ғолиблари ҳам эълон қилинди ва тақдирланди.

Website | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид