Ўзбекистон | 07:26 / 23.08.2024
10124
1 дақиқада ўқилади

Қарийб 1,4 млрд сўмлик электр энергиясини ўғирлаган шахс ушланди

Жиззах вилояти Зомин туманидаги деҳқон хўжалиги электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.

Фото: Бош прокуратура

“С.Р.” фермер хўжалиги раҳбари Х.Н. хўжаликка тегишли ер майдонларини суғоришга мўлжалланган сув насосини тармоққа ўрнатилган ҳисобга олиш ускунасини уланиш схемаларини ўзгартириш йўли билан ташқи таъсир кўрсатиб, улаб олган.

Бунинг натижасида жами 1 миллиард 395 миллион сўмлик 622,6 минг кВт соат электр энергиясини ўғирлаган.

Мазкур ҳолат юзасидан “С.Р.” фермер хўжалиги раҳбари Х.Н.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди (жуда кўп миқдорда ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.

Мавзуга оид