Ҳиндистон миллий қаҳрамонининг 10 метрли ҳайкали қулаб тушди
Очилганига энди саккиз ой тўлган ҳайкални ўрнатишда ишлар сифатсиз олиб борилгани айтилмоқда.
Ҳиндистон миллий қаҳрамони Шиважи ҳайкали ўрнатишдаги ишлар сифатсиз олиб борилгани туфайли қулаб тушди, деб хабар беради Financial Express.
Махараштра штати ғарбидаги Сундхудург туманига ўрнатилган ушбу ҳайкал 2023 йилнинг декабрида тантанали равишда очилган ва маросимда мамлакат бош вазири Нарендра Моди ҳам иштирок этганди.
Штат раҳбарининг айтишича, ҳукумат ҳолат бўйича барча масъулиятни ўз зиммасига олади. «Иш сифати кераклича назорат қилинмади. Асосий эътибор бош вазир Нарендра Моди иштирок этган тадбирни ўтказишга қаратилди», — дейди у.
Нашр маълумотларига кўра, баландлиги 10 метрни ташкил этган Шиважи ҳайкали 26 август куни, очилганидан саккиз ой ўтиб қулаган. Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ёки жабрланганлар йўқ.
Қайд этилишича, ҳайкални ўрнатишда сифатсиз конструкция ва материаллардан фойдаланилган.
Маҳаллий ҳокимият мутахассисларнинг ҳайкални ўрнатиш жараёни талабларга жавоб бермайдиган тарзда амалга оширилгани ва у об-ҳаво таъсирида қулаб тушиши мумкинлиги борасида гап-сўзларини эътиборсиз қолдириб келган.
Мавзуга оид
23:25 / 23.12.2024
Бангладеш Ҳиндистондан собиқ бош вазир Шайх Ҳасинани экстрадиция қилишга ёрдам беришни сўрамоқда
11:42 / 18.12.2024
Ўзбекистон ва Ҳиндистон заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш имконини ўрганмоқда
20:02 / 17.12.2024
Ҳиндистон ҳавонинг ифлосланиши билан боғлиқ чекловларни кучайтирди
21:54 / 12.12.2024