Парламентда рақамли далиллар тўғрисидаги қонун қабул қилинди
Кибержиноятларга қарши курашиш учун рақамли далиллар тўғрисидаги қонун иккинчи ва учинчи ўқишда қабул қилинди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига рақамли далиллар билан ишлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.
Қонун лойиҳаси билан гувоҳларнинг ҳуқуқларига (Жиноят-процессуал кодексининг 66-моддаси) рақамли далилларни тақдим этиш ҳуқуқи киритилмоқда.
Шахсга доир маълумотларни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш ҳамда бундай маълумотлар тарқалиб кетишини олдини олиш мақсадида депутатларнинг ташаббуслари асосида Жиноят-процессуал кодекси 88-моддасининг 5-қисми ишга алоқадор бўлмаган далиллар тергов органи ва суднинг ихтиёрида қолиб кетган бўлса, улар қайта тикланмайдиган тарзда йўқ қилиниши лозимлиги тўғрисида норма билан тўлдирилмоқда.
Жиноят-процессуал кодексининг 161-моддасида тинтув ва шахсий электрон маълумотларни олиб қўйиш қонун ва суднинг қарорига қўра амалга ошириш тўғрисидаги 9-қисм билан тўлдирилди.
Қонунни учинчи ўқишда ҳам қабул қилиш таклифи билдирилди ва овозга қўйилди. Қонун учинчи ўқишда ҳам қабул қилиниб, Сенатга юборилди.
Мавзуга оид
16:16 / 29.11.2024
«Темирйўл транспорти тўғрисида»ги қонун имзоланди
11:50 / 20.11.2024
Президент: 100 та эмас, 5 та қонун қабул қилайлик, лекин халқчил бўлсин, халқимизга хизмат қилсин
17:35 / 18.11.2024
Ўзбекистонда омбудсман тўғрисидаги қонун қабул қилинди
09:59 / 13.11.2024