Ўзбекистон | 19:22 / 28.08.2024
2929
2 дақиқада ўқилади

“Пойтахтда 85 фоиз объектлар ногиронлиги бўлган шахсларнинг кириб-чиқиши учун қулай эмас” – Улуғбек Иноятов

27 октябрь куни бўлиб ўтадиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатларининг навбатдаги сайловларига тайёргарлик жараёни ўзининг муҳим палласига кириб бормоқда.

Фото: Халқ Демократик партияси

Ушбу жараёнларда Халқ Демократик партияси раиси Улуғбек Иноятов мамлакатимиздаги алоҳида эҳтиёжга муҳтож қатлам билан ишлашдаги муаммоларга тўхталиб ўтди.

Унга кўра қайсидир давлат идорасига эътирозлар бўлиши ҳам табиий жараён. Мисол учун, ҳукуматнинг ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш масаласида олиб бораётган ишларида камчиликлар кузатилаётганлиги партия раҳбари томонидан танқид қилинди.

Унинг таъкидлашича бу йўналишда ҳар бир вазирлик-идоранинг олдига аниқ миссия, вазифалар қўйилган. Уларнинг тўғри ва фаол ишлаши фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш нуқтаи назаридан жуда муҳим.

Шу билан бирга 2020 йилда қабул қилинган “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги Қонун талаблари бажарилиши қийин бўлмоқда. Ижтимоий инфратузилма объектлари, йўллар ногиронлиги бўлган шахслар фойдаланиши учун мослашмаган.

“Узоққа бормайлик: пойтахт мисолида оладиган бўлсак, 85 фоиз объектлар ногиронлиги бўлган шахсларнинг кириб-чиқиши учун қулай эмас.”

Шунингдек, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳам зиммасидаги вазифани яхши бажара олмаяпти. Тартибсиз қурилишлар, уй-жой қурилишининг сифати ва нархи бўйича муаммолар кўриниб турибди. Қурилишга жалб қилинган аҳоли маблағлари фирибгарлардан муҳофаза қилинмаганлиги натижасида, қанчадан-қанча юртдошларимиз уй учун йиққан маблағидан ажралиб қолди. Тошкент шаҳрида, Фарғона вилоятида ва бошқа ҳудудларда ҳам бундай ҳолатлар кузатилди. Вазирлик вазиятни таҳлил қилиб, юзага келаётган муаммоли ҳолатлар бўйича ечим таклиф қилганида вазият бошқача бўлиши мумкин эди.

Тўлиқ интервю

Мавзуга оид