Жамият | 15:31 / 31.08.2024
4068
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда мактаб ўқувчиси машина бошқариб инсон ўлимига сабаб бўлди

Мактаб ўқувчиси “Ласетти” машинасини бошқариб бораётиб, йўлга югуриб чиққан ёш болани уриб юборган.

Фото: Видеодан кадр

Самарқанд вилояти Жомбой туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 4 ёшли бола ҳалок бўлган. “Марказий” студия информацион дастурида хабар берилишича, ҳодиса 2024 йил 8 август куни содир бўлган.

Мактаб ўқувчиси “Ласетти” машинасини Найман-Жомбой йўналишида бошқариб бораётиб, Наймантепа маҳалласи ҳудудида йўлнинг қатнов қисмига югуриб чиққан ёш болани уриб юборган. Оқибатда 4 ёшли бола оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган.

Қайд этилишича, ҳодиса юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид