Ўзбекистон | 17:34 / 04.09.2024
7307
1 дақиқада ўқилади

Ўндан ортиқ давлатнинг полиция олий ўқув юртлари раҳбарлари Тошкентда йиғилди – фото

Пойтахтда ИИВ Академиясининг 30 йиллиги муносабати билан халқаро илмий-амалий конференция иш бошлади. Унда ўндан ортиқ давлатдан вакиллар, бир неча давлатларнинг элчилари иштирок этмоқда.

Тошкент шаҳрида «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида етук профессионал кадрларни тайёрлаш: тенденциялар ва истиқболлар» мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтмоқда.

Тадбирда давлат бошқарув ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари, халқаро ташкилотлар, БМТ, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари вакиллари, Озарбойжон, Хитой, Беларус, БАА, Эрон, Саудия Арабистони давлатларининг элчилари қатнашяпти. Шунингдек, тадбирда Корея, Беларус, Хитой, Россия, Саудия Арабистони, Эрон, Сингапур, БАА, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ҳиндистон давлатларининг полиция олий ўқув юртлари раҳбарлари ҳам иштирок этмоқда.

Kun.uz мухбири 3 кун давом этадиган анжуманнинг биринчи кунидан фоторепортаж тайёрлади.

Мавзуга оид