Жамият | 11:00 / 05.09.2024
3179
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда Нексия-2 машинаси ёниб кетди

Нексия-2 йўл четида ёқилғиси тугаб тўхтаб турган Волга машинасига келиб урилган ва ёнғин чиққан.

Фото: ИИБ

Самарқанд шаҳрида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Нексия машинаси ёниб кетди. Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса 2024 йил 4 сентябр куни содир бўлган.

Нексия-2 шаҳарнинг Бўстонсарой кўчасида ҳаракатланиб келиб йўлнинг ўнг томонида ёқилғиси тугаб тўхтаб турган "Волга" машинасининг орқа қисмига келиб урилган.

Оқибатда Нексия-2да ёнғин содир бўлган ва машинанинг асосий қисми ёниб кетган. Ёнғин Самарқанд шаҳар ФВБ ходимлари томонидан ўчирилган. Ҳодисада ҳеч ким тан жароҳати олмаган ва вафот этмаган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ЖХХ ЙҲХБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид