Ҳудудларда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
Каттақўрғон, Паст Дарғом ва Балиқчи туманлари ҳамда Андижон ва Жиззах шаҳарларида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Каттақўрғон ва Паст Дарғом туманлари бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда ушбу ҳудудлардаги “Ф.З.” фермер хўжалиги раҳбари Г.Х. ҳамда ЯТТ Э.Н. электр сув насосларини тижорат мақсадида тармоққа ўзбошимчалик билан улаб, жами 217,4 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланган.
Шу каби департаментнинг Андижон шаҳри ва Балиқчи туманлари бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда фуқаро Х.К. ва “С.V.” МЧЖ масъул шахслари тижорат мақсадида ўзларига тегишли савдо дўконларини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тўғридан тўғри улаб, жами 214,5 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланган.
Департаментнинг Жиззах шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Б.Б. яшаш хонадонида тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига уланиб, ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиб келиб, жами 151,8 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
08:20 / 21.12.2024
Қорақалпоғистонда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди
16:58 / 16.11.2024
Ўзбекистон қайта тикланувчи энергия манбалари қувватини 27 гигаваттга оширмоқчи
09:30 / 07.11.2024
Наманганда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди
09:29 / 06.11.2024