Ўзбекистон | 08:02 / 06.09.2024
25781
1 дақиқада ўқилади

Шароф Рашидовнинг ўғли Илҳом Рашидов вафот этди

Шароф Рашидов фонди бошқарув раиси, давлат ва жамоат арбоби Илҳом Рашидов 74 ёшида вафот эди. 

Фото: Рахимжон Султоновнинг шахсий архивидан

Шароф Рашидовнинг ўғли Илҳом Рашидов вафот этди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

“Адлия вазирлиги жамоаси Нотариат, адвокатура ва медиация бошқармаси, нотариат бўлими бош маслаҳатчиси Нодира Илҳомовна Рашидованинг отаси Илҳом Шарофович Рашидовнинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдиради”, дейилади хабарда.

У 5 сентябр куни 74 ёшида ҳаётдан кўз юмди.

Илҳом Рашидов СССР Давлат хавфсизлик комитети олий мактабини битириб, шу соҳада хизмат қилган.

У Ўзбекистонни 24 йил бошқарган раҳбар Шароф Рашидовнинг уч қиздан сўнг тўртинчи фарзанди бўлган.

Шароф Рашидовнинг кенжа қизи Светлана Рашидова 2021 йил декабрида 70 ёшида АҚШда вафот этганди.

Мавзуга оид