Ўзбекистон | 08:10 / 06.09.2024
3868
1 дақиқада ўқилади
Сирдарёда қоидаларни бузган ҳолда балиқ овлаган шахсга 20 млн сўм жарима белгиланди
Сирдарё вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси давлат инспекторлари томонидан Ховос туманида навбатдаги рейд тадбири ўтказилди.
Рейд давомида фуқаро Т.Х. тумандан оқиб ўтувчи зовурдан ов қоидаларини бузган ҳолда 4 турдаги 27 та балиқларни овлагани, булардан 9 та балиқ меъёридан (5 кг) ортиқча эканлиги аниқланди. Натижада ҳайвонот дунёсига 14 млн 960 минг сўм миқдорида зарар етказилган.
Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Ҳуқуқбузар БҲМнинг 15 баравари — 5 млн 100 минг сўм миқдорида жаримага тортилди. У қилмиши учун жами 20 миллион 60 минг сўм (жарима ва зарар) тўлайдиган бўлди.
Мавзуга оид
16:38 / 06.12.2024
Марказий Осиё мамлакатлари вегетация мавсуми учун сувни тақсимлаб олди
15:57 / 26.11.2024
Кувайт Сирдарёда кўп қаватли уйлар қуриши мумкин
11:59 / 05.11.2024
Ўзбекистонлик олимлар Фарғона водийсидан янги балиқ турини топди
10:40 / 08.10.2024