Жамият | 09:44 / 07.09.2024
6911
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда фестивалда жамоат тартибини бузган 5 нафар вояга етмаган шахснинг ота-онасига баённома тузилди

Юнусобод туманида ўтказилган мусиқа фестивалида бир неча фуқаролар жамоат тартибини бузиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини менсимасдан майда безорилик содир этган. 

Фото: ИИББ

Ижтимоий тармоқларда пойтахтда ўтказилган мусиқа фестивалига келган фуқаролар жамоат тартибини бузаётганлиги акс этган видео тарқалиб турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Тошкент шаҳар ИИББ мазкур ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Жорий йилнинг 6 сентябр куни Юнусобод туманида мусиқа фестивалининг биринчи куни ўтказилган. Соат 18.00 дан 22.20 ларга қадар бўлиб ўтган тадбирда кўплаб мусиқа ихлосмандлари йиғилган. 

Хабарда айтилишича, улар орасида бир неча фуқаролар жамоат тартибини бузиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини менсимасдан майда безорилик содир этган. ИИО ходимлари томонидан кўрилган чора-тадбирлар натижасида уларнинг шахси аниқланиб, 5 нафар вояга етмаганларнинг ота-онасига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига кўра маъмурий баённома расмийлаштирилди. Қолган фуқароларга нисбатан тўпланган ҳужжатлар юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. 

Шунингдек ўтказилган текширув жараёнида фуқаролар тан жароҳати олганлиги ҳақида хабар келиб тушмаган. Ижтимоий тармоқ фаолларидан асосланмаган ва текширилмаган маълумотларни тарқатмаслик сўралди.

“Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва пойтахтимиз меҳмонлари! Ташкил этилган оммавий тадбирларда жамоат тартибини сақлашни, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг қонуний талабларини бажаришни сўраймиз”, дейилади хабарда.

Мавзуга оид