Ўзбекистон | 13:23 / 08.09.2024
9703
1 дақиқада ўқилади
Самарқандда ЙТҲ оқибатида 4 ёшли қизалоқ ҳалок бўлди
Ҳайдовчи мумкин бўлмаган жойдан қайрилиб олган ва ўз йўлидан келаётган бошқа машина билан тўқнашган.
Самарқанд вилоятида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида 4 ёшли қизалоқ ҳалок бўлган. Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса 2024 йил 1 сентябр куни соат 20:30 ларда содир бўлган.
М-39 автомобил йўлининг Самарқанд тумани ҳудудидан ўтган қисмида “ВАЗ-2107” мумкин бўлмаган жойдан қайрилиб олган ва “Спарк”нинг йўлига чиқиб кетиб, у билан тўқнашган.
Оқибатда, “ВАЗ-2107” автомобили ҳайдовчисининг 2020 йилда туғилган фарзанди оғир тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган. Шифокорлар томонидан кўрсатилган муолажаларга қарамасдан жабрланувчи вафот этган.