Ўзбекистон | 15:00 / 10.09.2024
1412
5 дақиқада ўқилади
Реклама

ICTWEEK UZBEKISTAN 2024 ҳафталиги меҳмонларини қандай қизиқарли воқеалар кутмоқда?

17-20 сентябр кунлар Ўзбекистонда АКТ соҳасидаги энг йирик тадбир — ICTWEEK UZBEKISTAN 2024 ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги бўлиб ўтади. 

Фото: ICTWEEK

Жорий йилда ҳам ҳафталик бир қатор ихтисослаштирилган тадбирларни ягона форматда бирлаштиради.

ICTWEEK UZBEKISTAN 2024 ҳафталигининг расмий очилиш маросими 17 сентябр куни CАEх мажмуасида театрлаштирилган томоша ва лазер шоу билан бошланади. Унда расмий вазирлик ва идора, хорижий ташкилот вакиллари, тадбир ҳамкорлари Invest Qatar, DataWolt, UZUM, ZTE, Huawei, IT Park, Uztelecom вакиллари иштирок этиб, турли мавзуларда чиқишлар қилади. 

Шу куннинг ўзида IT Park'нинг “Shared Services & Offshore Outsourcing” ҳамда аёлларнинг IT соҳасидаги ўрнига бағишланган “IT соҳасида аёллар: имкониятлар ва муаммолар” конференциялари бўлиб ўтади.

17 сентябр, ҳафталикнинг 1-куни 

 “Shared Services & Offshore Outsourcing” конференциясида Ўзбекистонда хорижий компаниялар учун имкониятлар ва шарт-шароитлар тақдимоти, имтиёзлар, кўп тилли ишчи кучи, бизнесни қўллаб-қувватлаш дастурлари, мамлакатда муваффақиятли фаолият юритаётган компанияларнинг тажрибалари билан танишиш имконияти бўлади.

“GAP & IT Ladies” конференциясида IТ соҳасида муваффақиятли карьера қуришга интилаётган аёлларни илҳомлантириш ва қўллаб-қувватлаш, шунингдек, тўсиқларни бартараф этиш ва мукаммалликка эришиш стратегияларини муҳокама қилиб тўғри йўл кўрсатиш кўзда тутилган.

“Startup pitch” танлови;

Сунъий интеллеcт бўйлаб саёҳат: бизнес учун сунъий интеллект ечимлари.

18 сентябр, ҳафталикнинг 2-куни 

АКТ истеъдодлари бўйича Huawei саммити 

Рақамли ҳукумат: истиқболли режалар ва тўсиқлар

Ўзбекистон-Латвия форуми — АКТ сиёсати ва рақамли ҳукумат, Давлат ва хусусий секторда 5G роли, рақамли кўникмалар ва таълим, сунъий интеллект каби мавзуларни ўз ичига олади;

Net Zero маълумотлар марказлари ва AI: DataVolt — Ўзбекистоннинг рақамли келажаги инноватори

“Startup va Venture sammiti” — Ўзбекистон стартап экотизими ва Enterprise Uzbekistan ҳақида маълумот, Ўзбекистонда венчур инвестициялар”, "President Tech Award" ҳакатони финали

19 сентябр, ҳафталикнинг 3-куни 

Корея-Ўзбекистон IТ ҳамкорлик форуми — икки мамлакат IТ-компанияларининг тақдимотлари, B2B учрашувлар ва нетворкингни ўз ичига олган;

"She Loves Tech" танловининг минтақавий финали; 

Сунъий интеллект форуми — АI'ни ривожлантиришдаги минтақавий саъй-ҳаракатлар, АI даврида юқори даражада ҳисоблаш, Жамият манфаати учун АI мавзуларида сессиялар.

“IТ таълим ва фрилансинг форуми” — карьерангизни янги босқичга олиб чиқишга ёрдам берадиган аспектлар ва IТ соҳасидаги энг сўнгги таълим тенденциялари билан танишиш имконияти, хорижда IТ соҳасида муваффақиятга эришган ватандошлар ва хорижий меҳмонлардан ИТ таълимга оид чиқишлар

МДҲ давлатлараро космик кенгашининг 5-йиғилиши

20 сентябр, ҳафталикнинг сўнгги куни 

“GameDev” куни — IT Park Uzbekistan вa “East Games” ўтказаётган ушбу тадбирда сизни дунё бўйлаб соҳанинг етакчи мутахассисларидан қизиқарли маърузалар, ажойиб студиялар, ижодкор стартаплар ва инвесторлар билан алоқа ўрнатиш имконияти, энг фаол иштирокчилар учун қимматли совғалар кутмоқда. Тадбирга рўйхатдан ўтиш учун ҳавола: https://forms.gle/PkW8rC6GEhm3FKZSA 

Стартап лойиҳалари ва венчур капитали экотизимини ривожлантириш бўйича давра суҳбати.

Қуйидаги ҳавола орқали тадбирлар ҳақида кўпроқ маълумот олиш ва рўйхатдан ўтиш мумкин: Агенда (ictweek.uz)

ICT WEEKнинг асосий мақсади – тажриба алмашиш учун платформа яратиш ва замонавий технологиялар ва инновацияларнинг сўнгги ютуқлари ҳамда Ўзбекистон IТ бозорининг хорижий инвесторлар учун жозибадорлигини намойиш этишдан иборат.

Тадбирнинг тўлиқ дастури ушбу ҳаволада: https://ictweek.uz/uz

Ташриф буюрувчи сифатида рўйҳатдан ўтишингиз мумкин: https://ictweek.uz/oz

Календарларингизни белгиланг: 17-20 сентябр

Манзил: CАEх экспо маркази

Йилнинг энг йирик АКТ тадбирининг бир қисми бўлинг!

+998 55 511-07-77

info@ictweek.uz

info@ite-association.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид