Жамият | 20:45 / 10.09.2024
7587
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда йўл ҳаракати қоидаларини 363 марта бузган Spark хатловга олинди

Жарима суммаси 240 млн сўмдан ошиб кетгани айтилмоқда.

Фото: МИБ

Тошкент шаҳрида яшовчи шахс йўл ҳаракати қоидаларини 363 марта бузиб, 240,8 млн сўм қарз бўлгани учун унга тегишли Spark хатловга олинган. Бу ҳақда МИБ Тошкент шаҳар бўлими хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Мажбурий ижро бюросининг Чилонзор туман бўлими иш юритувида ИИББ ЙҲХБнинг қарорларига асосан, қарздор А.К.га нисбатан 363 ижро ҳужжати бўйича 240 млн 872 минг сўм жарималарни ундириш белгиланган.

Қарздор катта миқдордаги жарималар борлигини билса ҳам жарималарни тўлашдан бош тортиб юрган. Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг номида бўлган Spark машинасига қидирув эълон қилинган.

Шундан сўнг, ижро ҳаракатлари давомида, Spark қарздор томонидан Сергели туманидаги бозорга сотиш учун олиб чиқилгани аниқланиб, машина холислар иштирокида хатланган.

Ҳозирда, Spark'ни 363 та жаримадан бўлган 240,8 млн сўмлик қарздорликни қоплаш учун аукцион савдоларига чиқариш чоралари кўрилмоқда.

Мавзуга оид