Ўзбекистон | 07:41 / 11.09.2024
4552
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда кичик қувватли АЭС лойиҳаси бўйича ишларни бошлаш тўғрисида баённома имзоланди

«Ўзатом» ҳузуридаги АЭС қурилиши дирекцияси, «Росатом» ҳамда «Атомстройэкспорт» ўртасида Ўзбекистонда кам қувватли атом электр станцияси лойиҳаси бўйича ишларни бошлаш тўғрисида баённома имзоланди. 

Фото: «Ўзатом» Атом энергияси агентлиги

«Ўзатом» Атом энергияси агентлигининг Атом электр станцияси қурилиши дирекцияси ва «Атомстройэкспорт» АЖ («АСЭ» АЖ, «Росатом»нинг муҳандислик бўлими) Ўзбекистонда қурилажак кам қувватли атом электр станцияси (КҚАЭС) қурилиш майдончасида ишларни бошлаш тўғрисида баённома имзолади

«Ўзатом» агентлиги хабарига кўра, ҳужжат Ўзбекистон Атом энергияси агентлиги директори Азим Аҳмадхўжаев ва «Росатом» давлат корпорацияси бош директори ўринбосари — Халқаро фаолият блоки директори Николай Спасский иштирокида имзоланди.

«Бугунги имзоланган ҳужжат Ўзбекистонда биринчи кам қувватли АЭС қурилиш лойиҳасини амалга ошириш бўйича фаол ишларни бошлашга қадам ташлаганимиз далолатидир, бу эса яқин келажакда қурилиш майдончасида тўғридан тўғри ишларни бошлаш имконини беради», — деди Отабек Омонов.

АЭС лойиҳаси бўйича дастлабки ишлар июн ойида бошланган, унда бўлажак атом электр станцияси қад ростлайдиган майдонда биринчи қурилиш штаби жойлаштирилиб, режалаштирилган муддатда ишларни бошлаш имконини берадиган устувор вазифалар белгилаб олинган. Август ойининг охирида атом электр станцияси қурувчилари учун вахта шаҳарчасини яратиш ишлари бошланди.

Бу атом электр станцияси фаолият юритаётган ҳудудни анъанавий комплекс ривожлантириш йўлидаги биринчи қадамдир — ҳудудда маданий-маърифий лойиҳалар, тиббиёт ташкилотлари пайдо бўлади, аҳоли яшаш пунктлари одамларни яшашга, саноат корхоналари ва тижорат ташкилотларини эса меҳнатга жалб қилиши кутилмоқда, дея таъкидламоқда «Ўзатом» агентлиги.

Мавзуга оид