Ўзбекистон | 13:24 / 12.09.2024
1467
2 дақиқада ўқилади

Шаҳарсозлик кодексига бир қатор ўзгартиришлар киритилмоқда

Қатор республика ижро этувчи ҳокимият органларини трансформация қилиш муносабати билан Шаҳарсозлик кодексига ушбу органлар номи ва ваколатларини аниқлаштириш, аҳоли пунктлари шаҳарсозлик ҳужжатларини тайёрлаш тизимини такомиллаштириш учун тегишли ўзгартиришлар киритилмоқда.

Фото: Kun.uz

Президент томонидан 2024 йил 10 сентябрдаги “Шаҳарсозлик фаолияти соҳасида давлат бошқаруви ва аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Шаҳарсозлик кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун имзоланди.

Маъмурий ислоҳотлар доирасида бир қатор республика ижро этувчи ҳокимият органларини трансформация қилиш муносабати билан Шаҳарсозлик кодексига ушбу органларнинг номи ва ваколатларини аниқлаштириш, шунингдек аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини тайёрлаш тизимини такомиллаштириш учун тегишли ўзгартиришлар киритилмоқда.

Қонун билан Шаҳарсозлик кодексига Ўзбекистон ҳудудини ривожлантиришни режалаштириш бош тарҳини ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудларини ривожлантиришни режалаштириш тарҳларини ишлаб чиқиш йўли билан аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини тайёрлаш тизимини такомиллаштиришни назарда тутувчи ўзгартиришлар ҳам киритилмоқда.

Ҳужжатнинг қабул қилиниши шаҳарсозлик фаолияти соҳасида давлат бошқаруви тизимини, шунингдек Ўзбекистон ҳудудини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг узоқ муддатли прогнозларига мувофиқ шаҳарсозлик ҳужжатларини тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга хизмат қилади.

Мавзуга оид