Тошкент халқаро кинофестивали бошқа муддатга қолдирилди
Бу Ўзбекистонда бир қанча бошқа йирик тадбирлар ўтказилиши билан изоҳланди.
«Ипак йўли дурдонаси» XVI Тошкент халқаро кинофестивали бошқа муддатга қолдирилди. Бу ҳақда фестивал ташкилотчилари веб-сайтида хабар берилди.
Қайд қилинишича, 15-19 сентябр кунлари пойтахтда ўтказилиши режалаштирилган кинофестивал бошқа санага қолдирилган. Бу бошқа бир қанча йирик тадбирлар, жумладан, футзал бўйича Жаҳон чемпионати, халқаро форум ва конференциялар ўтказилиши билан изоҳланган. Шунингдек, кинофестивал танлов дастурида иштирок этиш учун аризалар қабули тўхтатилганига қарамай, (60 дан ортиқ давлатдан 400 дан ортиқ филм), хорижий мамлакатлардан иштирок учун талабгорлар сўрови давом этаётгани таъкидланган.
Кинофестивал ташкилотчилари янги сана ҳақида хабар бермади.
Мавзуга оид
11:04 / 02.12.2024
2025 йилда Россия шаҳрида Бухоро маданияти кунлари ўтказилади
12:31 / 29.11.2024
Венгрияда Ўзбекистон маданияти кунлари ўтказилади
16:38 / 26.11.2024
Давлат маданият муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи оширилади
14:07 / 26.11.2024