Жамият | 08:05 / 12.09.2024
2588
1 дақиқада ўқилади

Янги Ўзбекистон кўчасида содир бўлган ЙТҲда 2 киши жароҳатланди

1997 йилда туғилган ҳайдовчи Nexia-2 русумли автомашинаси рул бошқарувини йўқотиб, йўл четида турган Iveco юк автомашинаси билан тўқнашган.

Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Янги Ўзбекистон кўчасида 11 сентябр куни соат 17:15 ларда ЙТҲ содир бўлди. 

Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабарига кўра, ҳайдовчи, 1997 йилда туғилган Х.М. Nexia-2 русумли автомашинасининг рул бошқарувини йўқотиб, йўл четида ҳаракатсиз турган ҳайдовчи 1989 йилда туғилган Р.Ш. бошқарувида бўлган Iveco юк автомашинаси билан тўқнашиши оқибатида ЙТҲ содир бўлган.

ЙТҲ натижасида Nexia-2 ҳайдовчиси Х.М. ва йўловчиси Б.А. тан жароҳати олган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид