Жамият | 07:20 / 18.09.2024
8232
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонга ўқотар қурол олиб кирмоқчи бўлган фуқаро ушланди

Россиядан келган фуқаро Ўзбекистонга ўқотар қуролни яширинча олиб кирмоқчи бўлгани аниқланди. 

Фото: “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси

“Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси хабарига кўра, 17 сентябр куни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти чегара-божхона пости ходимлари томонидан Екатеринбург - Тошкент йўналиши бўйича учиб келган фуқаронинг 1 дона яшил рангли йўл сумкаси тегишли тартибда текширилди.

Сумка ичидан божхона назоратига белгиланган тартибда тақдим этилмаган, оғзаки сўровда маълум қилинмаган, ички ишлар органларининг тегишли рухсатномаларисиз бўлган 1 дона Stalker пневматик тўппончаси ҳамда 860 дона ўқлар борлиги аниқланди. 

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид