Исроил мудофаа вазири: Ливан билан уруш янги босқичга кирмоқда
Исроил Мудофаа вазири Йоав Галлант янги кучлар мамлакат шимолидаги Ливан билан чегарага йўналтирилаётганини айтди, бу ерда «урушнинг янги босқичи» бошланади.
Исроил Мудофаа вазири Йоав Галлантнинг айтишича, мамлакат Ливан билан шимолий чегарасига янги кучларни кўчирмоқда, у ерда «урушнинг янги босқичи» бошланади. «Бу биздан жасорат, қатъият ва матонат талаб қилади», деди вазир 18 сентябр, чоршанба куни Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари базасида сўзлаган нутқида.
Ўз навбатида, Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу шу куни мамлакат шимолидаги эвакуация қилинган аҳолини уйларига қайтаришга ваъда берди. У ўз видеомурожаатида одамларни уйларига қайтариш режаси ҳақида батафсил маълумот тақдим этмади, шунингдек, Ливандаги «Ҳизбуллоҳ» ташкилоти аъзолари ўртасида яқинда содир бўлган алоқа қурилмалари портлаши ҳақида ҳам гапирмади.
Ливанда «Ҳизбуллоҳ» пейжер ва рацияларининг портлаши
Икки кун давомида бутун Ливан бўйлаб «Ҳизбуллоҳ» жангчилари фойдаланадиган пейжерлар, рациялар ва радиостанцияларнинг катта портлашлари содир бўлди. Умуман олганда, мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, гаджетлар портлашлари оқибатида камида 26 киши ҳалок бўлган, 3500 дан ортиқ киши жароҳатланган.
18 сентябр, чоршанба куни бир кун олдин ҳалок бўлган «Ҳизбуллоҳ» жангчисининг дафн маросимида портлашлардан бири юз берди. Бир кун аввал Эроннинг Ливандаги элчиси пейжернинг портлаши оқибатида жароҳатланган эди. The New York Times газетасининг ёзишича, у бир кўзини йўқотган.
Расмий Байрут ва «Ҳизбуллоҳ» ҳаракати вакиллари воқеада Исроилни айблади. У қилган ишлари учун «лойиқ жазо» олишига ваъда берилди. Reuters манбасининг таъкидлашича, пейжерлар Исроил разведка хизмати «Моссад» томонидан «ишлаб чиқариш босқичида» ўзгартирилган. Sky News Arabia манбаларига кўра, қурилмаларда детонатор қопқоқларини жиҳозлаш учун ишлатиладиган азот кислотаси эфирини ўз ичига олган портловчи модда - пентаэритриттетранитрат бўлган. Тахминларга кўра, портлашлар «Моссад» аккумуляторлар ҳароратини масофадан оширганда содир бўлган.
Яқин Шарқдаги кескинлашув
2023 йил 7 октябр куни эрталаб Ҳамаснинг ҳарбий қаноти - «Иззаддин ал-Қассам бригадалари» Исроилга қарши «Ал-Ақсо тўфони» операцияси бошланганини эълон қилди. Ғазо секторидан Исроил томон минглаб ракеталар отилди, қуролли гуруҳлар Исроил аҳоли пунктларига кирди.
Ҳамаснинг билдиришича, операция босиб олинган Шарқий Қуддусдаги Ал-Ақсо масжидига бостириб кириш ва исроиллик муҳожирларнинг фаластинликларга нисбатан зўравонлиги кучайиб бораётганига жавобан амалга оширилган. Бунга жавобан Исроил армияси Ғазо секторида Ҳамасга қарши ўнлаб қирувчи самолётлардан фойдаланган ҳолда «Темир қиличлар» операцияси бошланганини эълон қилди.
Исроил-Фаластин можароси авж олгандан бери 41 мингдан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлди. Исроилда қурбонлар сони 1400 дан ошади. Ғазонинг 2,3 миллион аҳолиси Исроилнинг ҳаводан оммавий бомбардимон қилиши ва эксклавнинг тўлиқ блокадаси туфайли озиқ-овқат, сув ва дори-дармонлар танқислигидан азият чекмоқда.
Мавзуга оид
14:07 / 25.12.2024
Исроилда фавқулодда ҳолат яна бир йилга узайтирилди
16:05 / 24.12.2024
«Моссад» ходимлари «Ҳизбуллоҳ» пейжерлари ва рацияларини портлатиш амалиёти қандай тайёрланганини айтиб беришди
12:01 / 24.12.2024
Исроил Эронда Ҳамас етакчиси Исмоил Ҳанияни ўлдирганини илк бор тан олди
00:02 / 22.12.2024