Жаҳон | 21:56 / 19.09.2024
13930
1 дақиқада ўқилади

Рамзон Қодиров Cybertruck электромобили Илон Маск томонидан «ўчириб қўйилганини» айтди

«Яхши иш қилмадинг, бу эркакнинг иши эмас», деди Чеченистон раҳбари.

Фото: Рамзан Қодиров

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Tesla компаниясидан олган Cybertruck электромобили ишламай қолганини айтди. Унинг фикрича, машинани компания асосчиси Илон Маск масофадан туриб ўчириб қўйган.

«Маск яқинда кибертракни масофадан туриб ўчириб қўйди. Бу эркакнинг иши эмас. «Темир отни» судраб кетишга тўғри келди. Илон, нега бундай қилдинг? Шу ишинг тўғрими?», деб ёзди Қодиров ижтимоий тармоқда.

Қодиров август ойида Cybertruck ҳақида мақтаниб, уни Илон Маскнинг совғаси деб атади. Машина пулемёт билан жиҳозланган эди. Чеченистон раҳбари уни Украинадаги ҳарбий операция зонасига юборишга ваъда берди.

Кейинчалик, Илон Маск Рамзан Қодировга Cybertruck электромобилини совға қилмаганини айтди.

Мавзуга оид