Ичида ХКС космонавтлари бўлган капсула Қозоғистон ҳудудига келиб қўнди
Экипажнинг барча аъзолари ўзини яхши ҳис қилмоқда. Тиббий текширувдан кейин космонавтлар вертолётда Қарағанда аэропортига етказилган бўлиб, улар Москвага учиб кетади.
Қозоғистоннинг Жезқозғон шаҳридан 147 километр жануби-шарққа «Союз МС-25» космик кемасининг капсуласи муваффақиятли қўнди, деб хабар беради «Казинформ».
Қайд этилишича, «Росмосмос» космонавтлари Олег Кононенко, Николай Чуб ва NASA астронавти Трейси Дайсонни тиббиёт ходимлари, қутқарувчилар, Космонавтларни тайёрлаш маркази ходимлари кутиб олган.
Капсула ичидан биринчи бўлиб беш маротаба космосга учган, етти марта очиқ космосга чиққан ва ҳозирга қадар космосда энг кўп муддат — 1111 сутка вақт ўтказган Олег Кононенко чиқариб олинган. Николай Чуб учун эса бу биринчи экспедиция бўлса-да, у қарийб 1 йил давом этди. Америкалик Трейси Дайсон бўлса уч маротаба космик парвозни амалга оширган ва космосда 184 сутка бўлган.
Экипажнинг барча аъзолари ўзини яхши ҳис қилмоқда. Тиббий текширувдан кейин космонавтлар вертолётда Қарағанда аэропортига етказилган бўлиб, улар Москвага учиб кетади.
Маълумотларга кўра, «Роскосмос» космонавтлари Олег Кононенко ва Николай Чуб орбитада 374 сутка ишлади — бу Халқаро космик станция (ХКС) тарихидаги энг узоқ давом этган дастурдир.
Мавзуга оид
15:40 / 18.12.2024
NASA астронавти ХКСдан туриб галактиканинг ноёб суратини олди
22:00 / 13.12.2024
NASA янги сунъий йўлдоши океан тубининг энг батафсил харитасини яратди
13:48 / 02.12.2024
Уранда балиқ борми? Олимлар олис сайёрада ҳаёт бўлиши мумкинлигини айтмоқда
22:21 / 20.11.2024