Ўзбекистон ва Албания ўртасида янги битим имзоланди
Ўзбекистон ва Албания ташқи ишлар вазирлари Дипломатик паспорт эгалари учун визасиз тартиб тўғрисидаги битимни имзоладилар.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Ню-Йорк шаҳрида Албания Европа ва ташқи ишлар вазири Игли Ҳасани билан учрашди.
"Албания Европа ва ташқи ишлар вазири Игли Ҳасани жаноблари билан биргаликда дипломатик паспорт эгалари учун визасиз тартиб тўғрисидаги битимни имзоладик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари. – Биз Ўзбекистон ва Албания ўртасидаги икки томонлама муносабатларни фаоллаштириш ва амалий қадамлар қўйишга тайёрмиз. Учрашувимиз чоғида ўзаро муносабатларимизни, айниқса, иқтисодий йўналишда ривожлантиришга қаратилган муҳим таклифлар билан кенг фикр алмашдик".
Ўзбекистон ва Албания ўртасидаги дипломатик муносабатлар 1993 йил 23 ноябрда ўрнатилган.
Мавзуга оид
21:15 / 22.12.2024
Албанияда 14 ёшли ўсмирнинг ўлими сабаб TikTokʼдан фойдаланиш тақиқланади
22:35 / 21.10.2024
Албания собиқ президенти коррупцияда гумонланиб қўлга олинди
19:54 / 15.10.2024
Албания ЕИга қўшилиш бўйича муҳим музокараларни бошлади
23:11 / 21.09.2024