Ўзбекистон | 13:10 / 25.09.2024
1114
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон ва Баҳрайн ўзаро савдони ошириш масаласини муҳокама қилди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Ню-Йорк шаҳрида Баҳрайн ташқи ишлар вазири Абдуллатиф бин Рашид ал-Заяни билан учрашди.
"Баҳрайн ташқи ишлар вазири доктор Абдуллатиф бин Рашид ал-Заяни жаноблари билан самимий учрашув ўтказдик", – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари.
Мамлакатлар ўртасидаги динамик ва илғор муносабатларни ривожлантириш муҳокама қилинди.
Кун тартиби янги қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш, ўзаро савдо ҳажмини оширишни рағбатлантириш, ҳамкорликда аниқ натижаларга эришиш ва бошқа кўплаб масалаларни қамраб олди.
Мавзуга оид
15:00
Япония савдо тармоқларида Ўзбекистон маҳсулотлари сотуви йўлга қўйилади
13:33 / 18.12.2024
Ўзбекистон савдони осонлаштириш бўйича миллий "йўл харитаси"ни имзолади
14:40 / 17.12.2024
Ўзбекистон Стокҳолм ва Ҳелсингборгда савдо уйларини очмоқчи
17:24 / 16.12.2024