Ўзбекистон | 11:30 / 25.09.2024
1062
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Кабо-Верде ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди

Африкадан шимоли-ғарбда жойлашган Кабо-Верде орол-мамлакати Ўзбекистон билан дипломатик алоқалар ўрнатган 150-давлат бўлди.

Фото: ТИВ

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Ню-Йорк шаҳрида Кабо-Верде ташқи ишлар, ҳамкорлик ва минтақавий интеграция вазири Руй Алберто де Фигейредо Соареш билан учрашди.

"Кабо-Верде ташқи ишлар, ҳамкорлик ва минтақавий интеграция вазири доктор Руй Алберто де Фигейредо Соареш жаноблари билан биргаликда Ўзбекистон ва Кабо-Верде ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида Қўшма Коммюникени имзоладик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари. – Шубҳасиз, янги ҳамкорлик мамлакатларимиз халқлари учун янги имкониятлар очади".

Африкадан шимоли-ғарбда жойлашган Кабо-Верде орол-мамлакати Ўзбекистон билан дипломатик алоқалар ўрнатган 150-давлат бўлди.

Аввалроқ, 2024 йилнинг 2 май куни Ню-Йорк шаҳрида Ўзбекистон ва Жибути ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисидаги Қўшма коммюнике ҳам имзоланган эди.

Мавзуга оид