Жамият | 18:36 / 26.09.2024
14860
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда 63 ёшли эркак автобусда вафот этди

Бекатда турган автобус ичида унинг соғлиғи ёмонлашгани таъкидланмоқда.

26 сентябр куни Олмазор тумани, «Беруний» метро бекатида турган автобусда 63 ёшли эркак вафот этди. Бу ҳақда Тошкент шаҳри ИИББ хабар берди.

Қайд қилинишича, соат тахминан 11.20 ларда «Беруний» метро бекатида турган автобусда йўловчининг (1961 йилда туғилган) соғлиғи ёмонлашиб қолган. Йўловчига ҳаво етмагани сабабли автобусдан ташқарига олиб чиқилган ва тез тиббий ёрдам чақирилган. Бироқ йўловчи тез тиббий ёрдам машинаси келгунига қадар вафот этган.

Ҳолат юзасидан текширув ўтказилаётгани таъкидланмоқда.

Тошкент шаҳри ИИББ ЙҲХБ эркак транспорт воситаси уриб юборгани туфайли вафот этгани ҳақида тарқалган хабарларни рад қилди.

Мавзуга оид