Исроил Байрутдаги «Ҳизбуллоҳ» қароргоҳига зарба берди
Зарба нишони ҳаракат раҳбари Ҳасан Насруллоҳ бўлгани таъкидланмоқда.
Исроил мудофаа кучлари (ЦАҲАЛ) Ливан пойтахти Байрутнинг жанубий чеккасидаги Даҳия шаҳрида жойлашган «Ҳизбуллоҳ»нинг бош қароргоҳига зарба берди.
ЦАҲАЛ вакили Даниэл Ҳагари сўзларига кўра, қароргоҳ турар-жой бинолари остида жойлашган. Исроилнинг Ynet порталига кўра, ҳужум нишони «Ҳизбуллоҳ» етакчиси Ҳасан Насруллоҳ бўлган. Ҳагари армия ўз мақсадига эриша олдими ёки йўқми, аниқлик киритмади.
AFP «Ҳизбуллоҳ»га яқин манбаларга таяниб, ҳаво ҳужуми оқибатида Байрутдаги олтита бино вайрон қилингани ҳақида хабар берди.
Ҳагарининг қўшимча қилишича, уруш пайтида мамлакат аҳолиси хавфсизлиги учун жавобгар бўлган Фронт орти хизмати қўмондонлигининг кўрсатмаларида ҳеч қандай ўзгаришлар бўлмаган.
Мавзуга оид
14:07
Исроилда фавқулодда ҳолат яна бир йилга узайтирилди
16:05 / 24.12.2024
«Моссад» ходимлари «Ҳизбуллоҳ» пейжерлари ва рацияларини портлатиш амалиёти қандай тайёрланганини айтиб беришди
12:01 / 24.12.2024
Исроил Эронда Ҳамас етакчиси Исмоил Ҳанияни ўлдирганини илк бор тан олди
00:02 / 22.12.2024