Тўқаев кортежи маршрутидан ўқ отиш қуроллари топилди
Ҳозир барча ҳолатларни аниқлаш ва гумондорларни қўлга олиш бўйича зарур тезкор-қидирув ва тергов тадбирлари ўтказилмоқда.
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев кортежининг Туркистон вилоятидаги йўналишини текшириш чоғида Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик қўмитаси ходимлари томонидан ўқ отиш қуроллари омбори топилди.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
«Ҳозир барча ҳолатларни аниқлаш ва гумондорларни қўлга олиш бўйича зарур тезкор-қидирув ва тергов тадбирлари ўтказилмоқда», дейилади ИИВ матбуот хизмати хабарида.
Қосим-Жўмарт Тўқаев 27 сентябр куни Туркистон вилоятига хизмат сафари билан борди. Президент таълим, маданият, спорт иншоотлари ва саноат корхоналарига ташриф буюриши, инвестиция лойиҳалари билан танишиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
22:27 / 25.12.2024
Мустақил Қозоғистон тарихидаги энг йирик авиаҳалокатлар санаб ўтилди
21:32 / 25.12.2024
Azerbaijan Airlines самолётининг Қозоғистондаги ҳалокатида 38 киши вафот этди
23:10 / 23.12.2024
Россия Қозоғистонда 7 млн долларлик фирибгарлик ишида айбланаётган Ўзбекистон фуқаросини экстрадиция қилди
17:57 / 23.12.2024