Япония ҳукмрон партиясига янги етакчи тайинланди
Япониянинг ҳукмрон Либерал-демократик партияси Сигеру Исибани ўзининг янги раиси этиб сайлади. 1 октябр куни парламент тасдиқловидан кейин у мамлакатнинг янги бош вазирига айланади.
Япониянинг ҳукмрон Либерал-демократик партияси 27 сентябр куни Сигеру Исибани ўзининг янги раиси этиб сайлади. 1 октябр куни парламент тасдиқловидан кейин у мамлакатнинг янги бош вазирига айланади.
Тўққиз нафар номзоднинг ҳеч бири кўпчилик овозни тўплай олмагани сабаб овоз бериш жараёнлари икки турда ўтказилган. Биринчи раундда Исиба 154 овоз тўплаб, Санаэ Такаити билан иккинчи раундга чиққан. Иккинчи раундда эса сиёсатчи 215 та овозни қўлга киритди.
«Мен халқимизга ишонишни давом этаман, ҳақиқатни далил ва самимий айтаман ҳамда Японияни ҳар бир киши яна табассум билан яшайдиган хавфсиз давлатга айлантириш учун қўлимдан келган барча ишни қиламан», — дейди сиёсатчи сайланганидан кейин.
Парламентда муддатидан олдин сайловлар бўлмайди
Исиба аксарият рақибларидан фарқли ўлароқ Япония парламентининг қуйи палатасида муддатидан олдин сайловлар ўтказишга ваъда бермади. Унинг айтишича, қонунчилик органини зудлик билан тарқатиб юбориш зарурати йўқ. Режали сайловлар 2025 йилнинг октябрида бўлиб ўтиши керак.
Мазкур сайловлар Либерал-демократик партияси етакчиси Исиба учун бешинчиси бўлди — бундан олдин у 2008, 2012, 2018 ва 2020 йилларда ўз номзодини илгари сурган. Ҳар сафар сиёсатчи Япония халқи орасида энг машҳур номзодлардан бири ҳисобланган, аммо ўз партиядошлари томонидан етарлича қўллаб-қувватловни ололмаган. Охирги сайловларга тайёргарлик вақтида бу охирги уриниши бўлишини ваъда қилганди.
Амалдаги бош вазир Фумио Кисида кўплаб можаролар сабаб сайловларда иштирок этишдан бош тортганди. Кисида ушбу «оғир қарор» мамлакатда «сиёсий ислоҳотларни олдинга силжитиш» истаги сабаб қабул қилинганини билдирганди.
67 ёшли Кисида ЛДП раиси этиб 2021 йилда сайланган эди, унинг уч йиллик ваколатлари сентябр ойида тугайди. Сайловларга қайта номзодини қўймаслик партия овоз беришида ғалаба қозонган янги етакчи бош вазир лавозими эгаллашини англатади — чунки ЛДП парламентда иккала партияни ҳам назорат қилади. Ушбу партия 1955 йилдан бери ҳокимиятни узлуксиз бошқариб келмоқда.
Мавзуга оид
20:50 / 23.12.2024
Японияда сунъий гравитацияга эга Ой мажмуаси прототипи қурилади
20:28 / 23.12.2024
Honda ва Nissan бирлашмоқда. Улар дунёдаги энг йирик учинчи автомобил ишлаб чиқарувчига айланади
15:00 / 23.12.2024
Япония савдо тармоқларида Ўзбекистон маҳсулотлари сотуви йўлга қўйилади
18:22 / 22.12.2024