Ўзбекистон | 10:44 / 28.09.2024
4112
1 дақиқада ўқилади

2024 йилда хорижга ўқиш учун борган Ўзбекистон фуқаролари сони маълум қилинди

Таҳсил олиш учун энг кўп одам Тожикистонга, энг кам Бирлашган Араб Амирликларига борган.

Статистика агентлиги маълумотларига кўрa, 2024 йилнинг январ-август ойларида 25,8 минг нафар Ўзбекистон фуқаролари ўқиш мақсадида чет элга борган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 602 нафарга ёки 2,4 фоизга ошган.

Жорий йил саккиз ой давомида Ўзбекистон фуқаролари қуйидаги давлатларга борган:

  • Тожикистон — 10 701 нафар;
  • Россия — 6 032 нафар;
  • Қирғизистон — 2 408 нафар;
  • Туркия — 1 640 нафар;
  • Жанубий Корея — 1 383 нафар;
  • Қозоғистон — 1 102 нафар;
  • Хитой — 507 нафар;
  • Британия — 475 нафар;
  • АҚШ — 355 нафар;
  • БАА — 238 нафар;
  • бошқа давлатлар — 974 нафар.

Мавзуга оид