Жаҳон | 16:48 / 30.09.2024
6557
3 дақиқада ўқилади

«Ҳелен» тўфони АҚШнинг олти штатини қамраб олди — фотосуратлар

Қурбонлар сони 100 га яқинлашган.

АҚШ бўйлаб «Ҳелен» довули рўй берди. Олтита штатда — Шимолий Каролина, Жанубий Каролина, Жоржия, Флорида, Теннесси ва Виржинияда, — сўнгги маълумотларга кўра, 95 киши ҳалок бўлган. Камида икки миллион киши электр энергиясисиз қолган, дарёлар қирғоқларига тошиб чиққан, йўллар ва кўприклар вайрон бўлган, бу эса табиий офатдан жабрланган ҳудудларга биринчи галда зарур бўлган буюмларни етказиб беришни қийинлаштирмоқда. Расмийлар қурбонлар сони кўпроқ бўлиши мумкинлигидан хавотирланмоқда: «Ҳелен»дан энг кўп жабр кўрган биргина Шимолий Каролинанинг ўзида фавқулодда хизматлар ўз яқинлари ва қариндошлари билан боғлана олмаётган одамлардан 1000 дан ортиқ мурожаат қабул қилган. «Медуза» «Ҳелен» довули оқибатлари акс этган фотосуратларни тақдим этди.

Валдоста, Жоржия. Сўнгги маълумотларга кўра, бу штатда «Ҳелен» довули вақтида 17 киши ҳалок бўлган. 2024 йил 28 сентябр
John Falchetto / AFP / Scanpix / LETA
Ашвилл, Шимолий Каролина. Бу штат довулдан энг кўп азият чеккан ҳудуд бўлиб турибди, 36 киши ҳалок бўлган. 2024 йил 27 сентябр
Billy Bowling / EPA / Scanpix / LETA
Мадейра-Бич, Флорида штати. Ҳар йили вайронкор довуллар рўй берадиган Флоридада «Ҳелен» 11 киши ўлимига сабаб бўлган. 2024 йил 28 сентябр. Luis Santana / Tampa Bay Times / AP / Scanpix / LETA
Luis Santana / Tampa Bay Times / AP / Scanpix / LETA
Ҳорсшу-Бич, Флорида штати. 2024 йил 28 сентябр
Chandan Khanna / AFP / Scanpix / LETA
Ашвилл, Шимолий Каролина. 2024 йил 28 сентябр
Sean Rayford / Getty Images / AFP / Scanpix / LETA
Кристал Ривер, Флорида штати. 2024 йил 27 сентябр
Joe Raedle / Getty Images
Флетчер, Шимолий Каролина. 2024 йил 29 сентябр
Sean Rayford / Getty Images
Китон-Бич, Флорида. 2024 йил 29 сентябр
Octavio Jones / Reuters / Scanpix / LETA

Мавзуга оид