Юқори Чирчиқда пиёдалар йўлагидан ўтаётган 11 ёшли ўқувчини Cobalt уриб юборди
Бугун тонгда рўй берган воқеа оқибатида 26 ёшли ҳайдовчи мактаб атрофида белгиланган тезлик чекловига (30 км/соат) риоя қилмаган. Расмий ахборотга кўра, қиз енгил жароҳатланган, шифохонада тиббий ёрдам кўрсатилиб, аҳволи яхшилиги сабабли уйига жавоб берилган. ЙҲХБ суриштирув ўтказмоқда.
Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида мактабга кетаётган ўқувчини пиёдалар йўлагидан ўтаётганида машина уриб юборди.
Тошкент вилояти ИИБ ЙХҲБ ҳолат юзасидан расмий маълумот берди. Унда маълум қилинишича, ҳолат бугун, 30 сентябр куни соат 7:45 ларда содир бўлган.
Тумани ҳудудидан ўтган D 014 автомобил йўлининг 41-километрида жойлашган 14-сонли мактаб қаршисида 1998 йилда туғилган ҳайдовчи М.Н. Cobalt машинасини бошқариб кетаётиб, йўлнинг ўнг томонидан чап томонига пиёдалар ўтиш жойидан кесиб ўтаётган 2013 йилда туғилган М.А.ни уриб юборган. ЙТҲ оқибатида ўқувчи енгил тан жароҳати олган. Унга шифохонада тиббий ёрдам кўрсатилган ҳамда аҳволи яхшилиги сабабли уйига рухсат берилган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳада кўринишича, ҳайдовчи машинани мактаб олдида белгиланган 30 км/соат тезликдан оширган. Шунингдек, пиёдалар йўлагида ўқувчилар хавфсизлигини таъминлаш учун турган мактаб ходими ҳам қизалоқнинг йўлни хавфсиз кесиб ўтишига етарлича эътибор қаратмаган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Юқори Чирчиқ тумани ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Қашқадарёда содир бўлган ЙТҲда 8-синф ўқувчиси ҳалок бўлгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
07:45
Амир Темур кўчасида содир бўлган ЙТҲда ҳайдовчи жароҳатланди
16:19 / 24.12.2024
Танқиддан сўнг: 2 боланинг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи 3 йилга озодликдан маҳрум қилинди
08:12 / 24.12.2024
Тошкентда учта автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
19:07 / 18.12.2024