Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Саудия инвестициялар вазири билан музокара ўтказди
Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари Жамшид Хўжаев бошчилигидаги мамлакат делегацияси Ар-Риёд шаҳрида Саудия Арабистони инвестициялар вазири Холид ал-Фалиҳ билан музокара ўтказди.
Суҳбат чоғида савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳаларда Ўзбекистон-Саудия Арабистони ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Томонлар олий даражадаги музокаралар доирасида эришилган барча келишувларни амалий амалга оширишнинг боришини кўриб чиқдилар.
Саноат, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, фармацевтика, транспорт инфратузилмаси ва бошқа соҳаларда йирик қўшма лойиҳаларни амалга ошириш орқали инвестиция портфелини диверсификация қилишдан ўзаро манфаатдорлик билдирилди.
Ўзбекистон томони, шунингдек, саудиялик инвесторларга мамлакатимизда лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириш учун барча зарур шарт-шароитларни тақдим этишга тайёрлигини ҳам тасдиқлади.
Мавзуга оид
15:04 / 22.12.2024
Магдебургдаги ярмаркага ҳужум. Ҳозиргача нималар маълум?
11:59 / 22.12.2024
Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш доирасида АҚШ билан баённома имзолади
23:55 / 03.12.2024
Саудия Арабистони машинистсиз бошқариладиган дунёдаги энг узун метрони ишга туширди
15:20 / 03.12.2024