Ўзбекистон | 18:29 / 02.10.2024
12408
1 дақиқада ўқилади

Яқин Шарқдаги вазият туфайли икки авиакомпания Ўзбекистонга парвозларни вақтинча тўхтатди

Бир қанча мамлакатларнинг ҳаво ҳудуди ёпилиши муносабати билан парвозлар бекор қилинди.

Фото: Flynas

Саудия Арабистонининг Flynas ва Эроннинг Qeshm Air авиакомпаниялари Яқин Шарқдаги вазиятнинг кескинлашуви ва бир қанча мамлакатларнинг ҳаво ҳудуди ёпилиши муносабати билан Ўзбекистонга парвозларни вақтинча тўхтатди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар берди.

Қайд қилинишича, 2 октябр куни қуйидаги рейслар бекор қилинган:

- Flynas авиакомпаниясининг KNE633/634 Жидда – Тошкент – ​​Жидда ва KNE651/652 Жидда – Наманган – Жидда йўналишида;

- Qeshm Air авиакомпаниясининг QSM2143/2142 Теҳрон – Тошкент – ​​Теҳрон йўналишида.

Ушбу авиакомпанияларнинг кейинги рейслари ҳақида маълумот берилмади.

Мавзуга оид