Жамият | 17:34 / 03.10.2024
3978
1 дақиқада ўқилади

Наманганда ҳайдовчи 9 ўринли транспортга 30 дан ошиқ боғча боласини миндириб ҳаракатланди 

Ҳайдовчи Hyundai Starex'га шунча болани сиғдириш учун уларнинг айримларини олд ўриндиққа ва ҳатто юкхонага ҳам жойлаб олган.

Наманган вилояти Косонсой туманида ҳайдовчи 9 ўринли транспорт воситасига 30 нафардан ошиқ болани миндириб ҳаракатланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда

Маълум қилинишича, Косонсой туманида хизмат фаолиятини олиб бораётган ЙПХ ходими ҳаракатланиб кетаётган Hyundai Starex русумли транспорт воситасини тўхтатганда унда боғча болалари борлиги аниқланган. 

Болалар автомобилдан туширилиб, санаб кўрилганда уларнинг сони 30 нафардан ҳам ошиқлиги маълум бўлади. Ҳайдовчининг ҳужжатлари текширилганда унда тегишли ҳужжатлар йўқлиги аниқланган. 

Қайд этилишича, ҳайдовчига нисбатан МЖтКнинг тегишли моддалари билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Мавзуга оид