Ўзбекистон Яқин Шарқдаги вазият кескинлашаётганидан чуқур хавотирда — ТИВ
Ўзбекистон можарони халқаро нормалар ва БМТ Хавфсизлик Кенгашининг қарорларига мувофиқ тинч йўл билан ҳал этиш учун шошилинч чоралар кўриш зарурлигини яна бир бор таъкидлади.
Ўзбекистон Яқин Шарқдаги вазият шиддат билан кескинлашаётганидан чуқур хавотирдалигини билдиради. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
«Танглик даражасининг янада ортиши кенг минтақада хавфсизликка нисбатан бўлган хатар ва таҳдидларнинг мисли кўрилмаган даражада кучайишига ва бутун халқаро ҳамжамият учун олдиндан айтиб бўлмайдиган оқибатларга олиб келиши мумкин, деб ҳисоблаймиз.
Биз қарама-қарши томонларни вазминликка ва кескинликнинг янада кучайишига олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлардан тийилишга чақирамиз», — дейилади баёнотда.
Ўзбекистон томони можарони халқаро нормалар ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашининг қарорларига мувофиқ тинч йўл билан ҳал этиш учун шошилинч чоралар кўриш зарурлигини яна бир бор таъкидлайди.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил октябрда Ўзбекистон ТИВ Яқин Шарқдаги қуролли можарони фақат дипломатик воситалар билан ҳал этишга чақирган эди.
Мавзуга оид
14:47 / 18.12.2024
Исроил нега Сурияга тўсатдан зарба берди ва янги кучлар тақсимотидан нималар кутилмоқда?
11:15 / 12.12.2024
Ўзбекистон халқаро мажбуриятларни бажариш доирасида 530 дан ортиқ фуқаросини Яқин Шарқдан қайтарди
17:59 / 09.12.2024
Асад режими нега бунчалик тез қулади?
20:53 / 05.12.2024