Жаҳон | 08:40 / 04.10.2024
4643
2 дақиқада ўқилади

Курск АЭС ёнида «уриб туширилган дрон туфайли» ёнғин бошланди

Курск области губернатори «УУА қулаши» Курск атом электр станциясига алоқаси бўлмаган қўшимча бинода портлашларга олиб келганини билдирди. Украина томони воқеага алоқадорлигини рад этди.

Фото: Telegram / mash

3 октябр, пайшанба куни Курск области Курчатов шаҳри районида ёнғин содир бўлди. Минтақа губернатори Алексей Смирновнинг сўзларига кўра, бу ҳолат дрон қулаши натижасида содир бўлган. Дрон Курск атом электр станциясидан (АЭС) беш километр узоқликда қулаган, портлашлар Курск АЭСга алоқаси бўлмаган бинода содир бўлган, деди Симирнов. Ҳалок бўлганлар ва қурбонлар ҳақида маълумот йўқ. «Росатом» матбуот хизмати АЭС нормал ишлаётганини, объектдаги радиация фони нормал чегараларда эканлигини маълум қилди.

Кремлпараст Mash ва Shot Telegram-каналлари ёнғин содир бўлган жойдан кадрларни эълон қилиб, Украина Қуролли кучлари (УҚК)ни Курск атом электр станциясига дрон ва ракеталар билан ҳужум қилишга уринганликда айблади.

Курск АЭС жойлашган Курчатов шаҳрига кириш чекланди

Расмийлар Курск атом электр станцияси жойлашган Россиянинг Курск области Курчатов шаҳрига киришни чекламоқда. Бу ҳақда 28 август куни минтақа губернатори вазифасини бажарувчи Алексей Смирнов маълум қилди. 

Унга кўра, назорат учун махсус ўтказиш пунктлари ташкил этилади ва навбатчилик маҳаллий вақт билан соат 07:00 дан 17:00 гача (Москва билан бир хил) бўлади. Рўйхатдан ўтган фуқаролар Курчатовга эркин киришлари мумкин. Ишлаётган, лекин пропискаси бўлмаганларга шаҳар ва туман ҳокимликлари рухсатнома беради. 

АЭС ва қурилаётган 2-АЭСнинг барча ходимлари раҳбариятга рухсат олиш учун ариза беришлари керак. Транзит транспорт воситалари муқобил айланма йўллардан фойдаланиши шарт. 

Смирновнинг сўзларига кўра, Украина қуролли кучлари шаҳарга бостириб кириш уринишларидан воз кечмаяпти. 

Мавзуга оид