Ўзбекистон | 08:27 / 04.10.2024
11841
1 дақиқада ўқилади

Саида Мирзиёева «Тамерлано» операсининг премьерасида иштирок этди

Операнинг жаҳон премьераси бундан роппа-роса 300 йил муқаддам 1724 йилда бўлиб ўтган — бу Ғарбий Европа мусиқа санъатининг Темурийлар салтанати асосчиси Амир Темурга бағишланган дурдона асари.

Фото: Telegram/Saida Mirziyoyeva

2 октябр куни Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театри саҳнасида режиссёр Стефано Пода талқинида «Тамерлано» операсининг премьераси бўлиб ўтди. 

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёеванинг ёзишича, Жорж Фридерик Ҳанделнинг (1685-1759) оригинал мусиқаси бастакор Кирилл Рихтер сайқалида, ўзбек миллий чолғу асбоблари жўрлигида оркестр томонидан ижро этилди.

Операнинг жаҳон премьераси бундан роппа-роса 300 йил муқаддам 1724 йилда бўлиб ўтган — бу Ғарбий Европа мусиқа санъатининг Темурийлар салтанати асосчиси Амир Темурга бағишланган дурдона асари эди.

"Бу премьера биз учун ўтмиш ва бугунни боғлайдиган муҳим маданий воқеадир", - дейди президент ёрдамчиси.

Мавзуга оид