Ўзбекистон | 20:34 / 08.10.2024
20820
1 дақиқада ўқилади

Кредит олишни ўз-ўзига тақиқлаш имкони жорий қилинди

Кредит-ахборот таҳлилий марказининг Freeze хизмати кибержиноятчилардан ҳимоя қилиши мумкинлиги таъкидланмоқда.

Фото: infokredit.uz

Кредит-ахборот таҳлилий маркази порталида фуқаролар томонидан ўзига ўзи кредит олишни тақиқлаш имкони жорий қилинди. Қайд қилинишича, бу ўзгалар номига кредит олувчи кибержиноятчилардан ҳимояланиш имконини беради.

Хизматдан фойдаланиш учун Кредит-ахборот таҳлилий маркази порталига кириш ва авторизациядан ўтиш лозим. Сўнгра SMS-ахборот функциясини ёқиш талаб этилади. Шундан сўнг, Freeze хизматини ишга тушириш керак. Функциядан қандай фойдаланиш ҳақида видеоқўлланма ҳам яратилган. Қайд қилинишича, хизмат 2025 йил 1 январига қадар бепул кўрсатилади. Хизматни ўчириш ҳам мумкин, бунда онлайн кредит олиш имконияти тикланади.

Мазкур хизмат ёқиб қўйилса, ҳеч ким (кредит-молия ташкилотлари) фуқаронинг кредит тарихи билан боғлиқ маълумотларини ололмайди. Натижада кредит ташкилотлари фуқаронинг кредит тарихини онлайн ўргана олмайди ва кредит ажратиш имконсиз бўлиб қолади.

Мавзуга оид