Ўзбекистон | 13:30 / 09.10.2024
1539
2 дақиқада ўқилади

Гиёҳвандлик воситалари устидан назорат қилиш давлат комиссияси ваколатлари белгиланди

Вазирлар Маҳкамасининг «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар устидан назорат қилиш бўйича давлат комиссияси ҳамда унинг ҳудудий комиссиялари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар устидан назорат қилиш бўйича Давлат комиссияси тўғрисидаги низом тасдиқланмоқда

Бош вазир Давлат комиссияси раиси ҳисобланади. Давлат комиссиясини мувофиқлаштирувчи органи – Президент Администрацияси ҳузуридаги Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази.

Давлат комиссияси қуйидаги йўналишлар бўйича қарор қабул қилишда ваколатли ҳисобланади:

  • янги пайдо бўлаётган гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласи ва суиистеъмолининг барвақт олдини олиш мақсадида вақтинчалик тақиқ ёки чеклов (мораторий) жорий этиш;
  • зарур ҳолларда гиёҳвандлик воситалари муомаласи устидан назоратни таъминлаш ва ҳудудларда нарковазиятни соғломлаштириш бўйича қисқа муддатли дастурларни тасдиқлаш;
  • мутасадди давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда ҳудудий комиссиялар фаолиятини мувофиқлаштириш;
  • гиёҳвандлик воситалари муомаласига оид илмий тадқиқотларни қўллаб- қувватлаш;
  • гиёҳвандлик ва наркожиноятларнинг олдини олиш борасидаги вазифа ва топшириқлар ижросини таъминлашда масъулиятсизликка йўл қўйган давлат органлари ва ташкилотлар раҳбарларига нисбатан тегишли чора кўриш.

Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар устидан назорат қилиш бўйича ҳудудий комиссия тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланмоқда. Ҳудудий комиссияларда тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари раислик қилади.

Мавзуга оид