Рамзан Қодировнинг ўғли чеченларни поп-ММА мусобақаларида иштирок этмасликка чақирди
Республика спорт ва жисмоний маданият вазири Ахмат Қодировнинг сўзларига кўра, бундай мусобақалар Чеченистон анъаналари ва маданиятига зид, унда иштирок этадиганлар эса «бутун чечен халқини шарманда қилмоқда».
Чеченистон етакчиси Рамзон Қодировнинг ўғли, республика спорт ва жисмоний маданият вазири Ахмат чеченларни поп-ММА турнирларида иштирок этишдан бош тортишга чақирди. Унинг сўзларига кўра, бундай мусобақалар Чеченистон анъаналари ва маданиятига зид, унда иштирок этадиганлар эса «бутун чечен халқини шарманда қилмоқда».
«Бу сўнгги огоҳлантириш. Поп-ММАдаги фаолиятингизни тўхтатинг, чунки у бизнинг анъана ва қадриятларимизга тўғри келмайди. Акс ҳолда қатъий чоралар кўрилади. Биз бошқа бундай хатти-ҳаракатларга тоқат қила олмаймиз», — деб ёзади Ахмат Қодиров ўзининг Telegram каналига.
Ўз навбатида у поп-ММАда иштирок этадиган чеченларни республика анъаналари ва маданиятига мос келадиган мусобақаларга эътибор қаратишга чақирди. «Минтақада ва ундан ташқарида анъаналаримизни қайта тиклаш ҳамда ўсиб келаётган авлодни маънавий тарбиялаш борасида улкан ишлар қилинмоқда. Сизлар эса бу борадаги саъй-ҳаракатларни хавф остига қўймоқдасиз», — дейди Чеченистон спорт вазири.
Поп-ММА — профессионал бўлмаганлар ўртасидаги аралаш жанг тури. Қоидага кўра, бу каби жангларда артистлар, блогерлар иштирок этади. 2022 йилда Грознийда чечен ҳукуматининг поп-ММАда иштирок этувчи блогерлар билан учрашуви бўлиб ўтган эди. Учрашувда ўша пайтда Чеченистон спорт вазири лавозимини эгаллаб келган Валид Эдилов анъаналар ва ахлоқдан четга чиқилишини қабул қилиб бўлмаслигини айтганди.
Аввалроқ Рамзан Қодировнинг 16 ёшли ўғли Адам Қодиров РФ субъектлари орасида хавфсизлик хизматининг энг ёш бошлиғи сифатида Россия Рекордлар китобига киритилганди.
Мавзуга оид
21:15 / 25.12.2024
Украина бўйлаб байрам кечаси ёпирилма зарбалар йўлланди
19:20 / 15.12.2024
Украина дронлари Грознийдаги базага ҳужум қилди
22:28 / 12.12.2024
Рамзан Қодиров 100 мингга яқин жангчиси урушда қатнашмаётганини тан олди
20:19 / 25.11.2024