Жаҳон | 21:35 / 09.10.2024
14331
2 дақиқада ўқилади

Саҳройи Кабирда кучли ёғингарчилик — фотосуратлар

Марокаш Метеорология бош бошқармаси ходимининг маълум қилишича, 30-50 йилдан бери қисқа муддат ичида бунчалик кўп ёғин кузатилмаган.

Марокаш шарқидаги Мерзуга қишлоғи. Фото: AP / Scanpix / LETA

Associated Press агентлиги Марокаш жануби-шарқидаги Саҳрои Кабир чўлида кузатилган кучли ёмғирдан кейинги суратларни эълон қилди.

Қайд этилишича, дунёнинг энг қурғоқчил жойларидан бирида кўп миқдорда ёмғир ёғган. Марокаш ҳукуматининг ҳисоб-китобларига кўра, сентябр ойида бир нечта туман, жумладан, Тата шаҳрига икки кунда ўртача бир йилда кузатиладиган ёмғир ёғган (ўртача йиллик кўрсаткич — 250 миллиметрдан кам).

 

Марокаш пойтахти Работдан 450 километр жанубда жойлашган Тагуните қишлоғида бир суткада 100 миллиметрдан ортиқ ёғин кузатилган. Мамлакат Метеорология бош бошқармаси ходими Хуссин Юабебнинг маълум қилишича, 30-50 йилдан бери қисқа муддат ичида бунчалик кўп ёмғир ёғмаган.

Агентлик суҳбатдошининг айтишича, ушбу циклон туфайли яқин ой ва йилларда минтақада об-ҳаво ўзгариши мумкин — ҳаводаги намлик ҳисобига буғланиш ортади, бу эса янги ёғингарчиликни келтириб чиқаради. Таъкидланишича, Марокаш ва Жазоирда сентябр ойи бошида 20 дан ортиқ киши ёғингарчилик қурбонига айланган.

Мерзуга қишлоғи яқинида кучли ёмғир туфайли кичик кўл юзага келган, 2024 йил 2 октябр. Мерзуга сайёҳлар орасида машҳур бўлган қумли Эрг-Шебби массиви ёнида жойлашган
AP / Scanpix / LETA
AP / Scanpix / LETA
AP / Scanpix / LETA
AP / Scanpix / LETA

Мавзуга оид